Қирғизистоннинг олий ўқув юртларини тугатган покистонликлар ўз давлатида аттестациядан ўта олмай қолишмоқда. Бу ҳақда Покистоннинг соғлиқни сақлаш вазири Надим Ян ҳамкасби Алимқадир Бейшеналиев билан учрашганда айтди.
У покистонлик талабалар Қирғизистонда тегишли даражада билим олмаётганини таъкидлади.
Бейшеналиев эса покистонликлар билим олган ўқув юртларини тешириб, керак бўлса уларни «талабга жавоб берган таълим муассасаларига» кўчиширишга тайёр эканини айтди.
2020 йили Покистон Қирғизистоннинг тиббиёт ўқув юртларини қора рўйхатга киритган. Бунга Қирғизистонда ўқишни тамомлаган талабаларнинг 90 фоизи ўз мамлакатида тиббий кенгашнинг мажбурий имтиҳонидан ўта олмагани сабаб бўлган. Шунингдек, уларнинг дипломи Покистонда тан олинмай қолган.
Деярлик бир ойга чўзилган музокаралардан кейин Покистоннинг Тиббий комссияси Қирғизистоннинг тиббий тўрт олий ўқув жойини қора рўйхатдан чиқарган. Кейин ҳам қолган ўқув юртларини қора рўйхатдан чиқариш масаласи муҳокама қилинган.
Ўтган йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий йўналишдаги 24 ўқув юртини текшириб, 17сини «талабга жавоб бермагани сабаб» ёпишни таклиф қилган. Аммо вазир Бейшеналиев хизматдан кетиб, бу иш тўхтаб қолган. Кейин мазкур ўқув юртларининг бари ишини давом этаётгани маълум бўлган.
Миллий статистика қўмитасининг 2021 йилдаги маълумотига қўра, мамлакатдаги олий ўқув юртларига Ҳиндистондан 14 минг, Покистондан 4498, Афғонистондан 274 нафар талаба топшириб, билим ола бошлаган.
Муаллифи: Нурпаяз Абитов