Арстан Алайнинг қизи отасининг танасида жуда кўп чандиқ ва изларни кўрганини айтди

280

Марҳум тадбиркор ва сиёсатчи Арстан Алайнинг қизи Аксана Арстанбекова отасининг танасида, жумладан, бошида кўплаб чандиқ ва доғ изларини кўрганини билдирди. Бироқ бундан аввал Бош прокуратура Абдилдаевнинг бўйнида электр чойнакнинг шнурини изи қолганини, танасида эса зўравонликнинг аломатлари йўқлиги ҳақида хабар берган эди.

Шунга ўхшаш версияни ЖИХ ҳам билдирган - муассасанинг маълумоти бўйича, Алай огоҳлантирилмай ўтказилган ахлоқ тузатиш муассасасининг ошхонасида осилган ҳолда топилган.

«Мен эксперт эмесман, аммо экспертиза аниқлай олиши керак, бўйнида уч доғ бор экан, бири тўғри, осилган кишиники қийғочроқ бўлади-да. Юваётганда кўрганимни айтдим. Кўплаб саволлар бор. Танасида кўк доғлар бор экан, тиртиқлар бор экан, 15 сантиметрга яқин, жуда кўп тиртиқ. Игна сайишдан қолган изларми, бошида бор экан, қовурға остидан тешилганга ўхшайди», — деди марҳумнинг қизи.

55 ёшдаги бизнесмен ва жамоат арбоби, Арстан Алай номи билан танилган Арстанбек Абдилдаев 5-январда №31 махсус даволаш-тузатиш муассасасидаги ошхонадан осилган ҳолда топилган.

Маркунинг яқинлари ва айрим ҳуқуқ ҳимоячилари унинг ўз жонига қасд қилганига ишонмай, ҳаммасига мамлакатдаги қонунбузарлик сабаб бўлганини айтишмоқда. Абдилдаевнинг адвокати Алайнинг ўлимига  «ҳуқуқни муҳофаза қилиш, тергов ва суд органлари ҳамда ЖИХнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари» сабаб бўлган, деб ҳисоблайди.

Арстан Алайнинг ўлими бўйича Бош прокуратура текширув бошлаган, Адлия вазирлиги эса воқеанинг келиб чиққан вазиятни аниқлаш учун махсус комиссия тузган.