28-декабрда МХДҚдан Жалолобод шаҳрида тақиқланган «Исломий давлат – Хуросон Вилояти» халқаро террор ташкилотининг 16 ёшдаги икки аъзоси қўлга олинганини билдирилди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, гумонланувчилар интернет орқали масофадан Исломий давлат – Хуросон Вилояти» террор ташкилотининг сафига қўшилиб, унинг эмиссарлари берган кўрсатмага кўра Жалолобод шаҳрининг марказий майдонидаги арча ёнига қўлбола портловчи мослама ўрнатишни режалаштирган. Шунингдек шаҳардаги черковга террор ҳужуми ва қуролли ҳужум уюштиришни кўзлаган.
Олинган мобил телефонларни текширишда теракт тайёрлашнинг далиллари, террор ташкилотининг эмиссарлари билан ёзишмалар, ҳаракат режаси ҳамда қўлбола портловчи мосламани ясаш бўйича