Жалолобод: Пичоқланган 14 ёшли боланинг ота-онаси милицияга шикоят қилишдан бош тортди

Жалолобод шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўзаро келишмовчилик туфайли 14 ёшли ўсмирнинг оёғига пичоқ санчди, жабрланувчининг ота-онаси эса ариза беришдан бош тортди. Бу ҳақда 26 декабрь куни Жалолобод шаҳар милицияси «Клооп»га маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 25 декабрь куни соат 12:20 да ИИБга 8-сонли ўрта мактаб ҳовлисида мактаб ўқувчиси Жалолобод шаҳрида яшовчи 14 ёшли ўқувчининг чап оёғига ўткир буюм билан жароҳат етказгани ҳақида хабар келиб тушган. Натижада жабрланувчи Жалолобод вилоят болалар поликлиникасига мурожаат қилиб, ёрдам олган.

Мазкур ҳолат Жалолобод ИИБ электрон журналига қайд этилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

Жабрланувчининг укаси берган маълумотга кўра, 25 декабрь куни 8-умумтаълим мактаби ҳовлисида акасининг 1-умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқиган дўсти «ҳеч бир сабабсиз ўткир буюм билан унинг чап оёғига пичоқ урган, келишмовчилик сабабини эса билмаслигини» айтган.

Жабрланувчининг яқинлари «гумонланувчи устидан шикоят қилишдан ва суд-тиббий экспертиза ўтказишдан бош тортишларини, ота-оналар келишиб олишларини» айтишган.