Президент Қишлоқ-хўжалиги вазири Асқарбек Жанибековни хизматдан бўшатиш 

Жанибеков бошқа хизматга ўтгани сабабли ишдан бўшатилгани маълум қилинди. Унинг ўрнига вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Бақит Торобаев тайинланди. Бу фармонга 25 декабрда давлат раҳбари Садир Жапаров қўл қўйди. 

Сурат: Бақит Торобаев ва Асқарбек Жанибеков

«Азаттиқ» нашрининг маълумотига кўра, Жанибеков иқлим муаммолари қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилига ҳамда фермерларнинг даромадига таъсир кўрсатганини маълум қилиб, 2023 йилнинг натижаси бўйича қишлоқ хўжалиги тармоғида деярли ҳеч қандай ўсиш бўлмаганини тасдиқлаган. 

У биринчи марта 2012 йили қишлоқ-хўжалиги вазирлиги лавозимини бошқариб, 2021 йили қайтадан қишлоқ хўжалиги вазирлигининг етакчиси бўлиб тайинланган.