Депутатлар кон ишлатувчи компаниялар улушини давлатга «ихтиёрий ва қайтармаслик асосида» ўтказиб беришини истайди 

329

Жогорку Кенешнинг депутатлари олтин, кумуш ва кўмир қазувчи компаниялар бошқариш улушини давлатга «ўз истаги билан ва қайтармаслик асосида» ўтказиб беришини истайди. Бу ҳақда 21 декабрда парламентнинг биринчи ўқувида қабул қилинган «Ер хазинаси» ва «Биосфера ҳудудлари ҳақидаги» қонунга тузатишлар киргизиш лойиҳасида айтилади. 

Айни вақтда ҳужжатда компаниялар ишхонанинг қайси улишини давлатга бериши кераклиги аниқ кўрсатилмаган. 

Тузатувларнинг ташаббусчиси депутат Марлен Маматалиев конни ишлатиш учун аввал лицензияни арзимаган пулга олган компаниялар, рухсатномасини йирик маблаққа қайта сотишганини ёки конни умуман ишлатишмаётганини айтмоқда. 

«Икки ҳолатда ҳам давлат фойда кўрмайди. Шундай қилиб қонун лойиҳасии умумий вазиятга таъмир кўрсатган турли ҳолатларга йўл қўймаслик ер хазинасидан фойдаланувчилар ўз улушини давлатга ихтиёрий ва қайтарилмайдиган қилиб ўтказиб беришга рухсат беришни таклиф қилади», — деб айтилади қонун лойиҳасининг маълумотномасида. 

Маматалиевнинг фикрича, давлат қўшимча даромад топиб, конларни ишлатиш билан боғлиқ харажатларни ҳамда экологик, техник қоидаларга риоя этилишини назорат қила олади.

Илгари 2022 йилнинг июнь ойида янги қонун лойиҳаси қабул қилинган бўлиб, унга кўра, олтин қазувчи йирик ва ўрта конлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича аукцион ёки танлов ғолиби деб топилган компаниялар  давлатнинг камида 30 фоизи мажбурий улуши бор ишхона тузсагина лицензияларини фойдалана олади.

Бундан ташқари, қонунда давлатнинг даромад келтирувчи маҳсулотларни тақсимлашдаги улуши камида 30 фоиз бўлиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ҳукумат йирик конларни фақат маҳаллий компанияларгина ишлашини,  бунинг учун «Буюк кўчманчилар мероси» миллий холдинги тузилганини билдирган.