Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Сарой қишлоғида тўрт йил аввал қуриб битказилган 33 миллион сомлик ер ости ўтиш йўлаги ёмон аҳволда бўлгани учун ёпилди. Бу ҳақда «Клооп»га 22 декабрда қишлоқ ҳукумати раҳбари ўринбосари Муктар Раимбердиев тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, ўтиш жойининг қурилиши 2018 йилда бошланиб, 2019 йилда якунланган.
«Ер ости йўлаги қуриб битказилиб, лекин қонунга кўра фойдаланишга топширилмаган. Ўтиш йўлаги бўйича иш қўзғатилиб, бугунги кунда ҳужжатлар МХДҚда экани айтилмоқда. Қурувчилар ёриқнинг ташқаридан кетганини айтишди, фойдаланишга яроқсиз деб айта олмайман, натижаси экспертизадан аниқланади», — деди Райимбердиев.
Ер ости ўтиш йўлаги 2018 йил охиригача якунланиши керак эди, бироқ қурувчи компания ер ости йўлагининг устидаги йўлга ўз вақтида асфальт ётқизилмагани сабабли унинг уст қисми чўкиб, янги қурилишнинг ичига ёғин-сочин ўтиб кетганини билдиришган.
Мазкур ўтиш йўли Қорасув бозорининг ёнида жойлашган. Бозор 19 гектар ерни эгаллайди — бу майдон 26 футбол майдонига баробар. Унга асосан Жалолобод, Ўш, Баткен вилоятларининг яшовчилари, шунингдек Ўзбекистоннинг чегарага яқин туманларининг фуқаролари келишади.
Улгуржи мол сотиб олувчилар сабабли бозор жойлашган ҳудудда автомобил ҳаракати ўта кўп ва транспорт ҳалокатлари ҳам рўй бериб туради. Шу сабабли ер ости йўлаги бозорга келганларга хавфсизроқ йўл вазифасини бажариши керак эди.