Ўш вилоятининг Новқат туманида «арабларнинг махсус фондидан уй олишга ёрдам бераман» деб турғунларни йирик миқдордаги пулга алдаб қочиб кетган гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 13-декабрда Ўш ШИИБдан билдиришди.
Милициянинг маълумотига кўра, ариза билан мурожаат қилган 12 жабрланувчиларнинг ичида энг камида 10 минг доллар, энг кўп 12 млн сом ҳамда 20 минг долларга алданган турғунлар бор.
Мазкур факт бўйича «Товламачилик» моддасининг асосида жиноят иши қўзғалиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Гумонланувчининг эҳтиёт чораси 13-декабрда Ўш шаҳар судида кўриб чиқилади.