МХДҚ: Иссиқкўлда Қамчи Кўлбаевга тегишли 115 гектар ер давлага ўтди

233

5-декабрда МХДҚнинг матбуот хизмати Иссиқкўл вилоятида марҳум “криминал авторитет” Қамчи Кўлбаевга тегишли 115 гектар ер давлат қарамоғига ўтганини билдирди.

Давлатга ўтгани айтилган ерлар. Сурат: МХДҚ
Давлатга ўтгани айтилган ерлар. Сурат: МХДҚ

Маълумотда Н.Р.Р. исмли фуқаро 2022 йили «Этномаданиятни, зотдор отлар хўжалигининг от спорти индустриясини ривожлантириш маркази» давлат ишхонаси билан 115 гектар ерни ижарага олиш шартномасини тузгани айтилади.

У ижарага олган Григорьев ҳамда Семёнов қишлоқларидаги 115 гектар ерга беда ўстириб, Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи аъзоларининг молини боқиб, уларга моддий ёрдам кўрсатиб келгани айтилади.

Криминал авторитет Қамчи Кўлбаев 4 октябрда МХДҚнинг қўлга олиш амалиёти вақтида ўлдирилган. Қонундаги ўғри қўлга олиш вақтида «қуролли қаршилик кўрсатгани сабаб» жавобан ўқ чиқариш билан «йўқ қилингани» айтилган.

Кейин махсус хизматдан «жиноий олам империясининг» кўламини айтишган. Муассасанинг маълумоти бўйича, Кўлбаевнинг ноқонуний йўл билан олинган барча мулкининг дастлабки ҳисоб бўйича қиймати 1 млрд АҚШ долларини ташкил қилади, улар ҳибсга олинган.

Кўлбаевнинг ўлимидан кейин МХДҚ жиноий гуруҳларни қўлга олиш ишларини кучайтира бошлаган. Октябрнинг бошидаёқ махсус хизмат Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг 40дан ортиқ фаол аъзоси билан лидерлари қўлгани тушганини билдирган. Қўлга олинганларнинг орасида тадбиркорлар, собиқ депутатлар, давлат ходимлари ҳам бор.