«Мадина» бозорининг эгаси Турсунтай Салимовнинг қамоқ муддати икки ойга узайтирилди

259

Биринчи май туман судининг 30 ноябрдаги қарори билан, Жогорку Кенешнинг собиқ депутати, «Мадина» бозорининг эгаси Турсунтай Салимовнинг қамоқдаги муддати 2024 йилнинг 4 февралигача узайтирилди. Бу ҳақда «Клооп»га 4 декабрда суднинг матбуот хизмати билдирди.

Салимовнинг қўлга олингани ҳақида жорий йилнинг 7 октябрида маълум бўлган. Унга «Уюшган жиноий гуруҳга аъзолик» моддаси бўйича айб қўйилиб, 4 декабргача МХДҚнинг тергов изоляторига киргизилган.

ОАВда Салимов қўлга олиш вақтида йўқ қилинган криминал авторитет Қамчи Кўлбаевнинг қудаси экани айтилган. Аммо Салимов ўзи судда бу маълумотни рад қилиб, Кўлбаев шунчаки қўшниси эканини билдирган.

«Биз у билан баъзан кўришиб, саломлашиб қолардик. Шунинг учун бугун мана шу ерда ўтирибман. У билан ўртамизда ҳеч нарса йўқ», — деган у.

Кейин, МХДҚ Салимовга «Уюшган жиноий гуруҳга аъзолик», «Қурол, ўқ-дориларни ноқонуний сотиш», «Жиноятга ташаббус» ҳамда «Қотиллик» моддалари билан иш қўзғалганини билдирган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, Кўлбаев ва унинг одамлари таҳдид билан олган мулкларни қонунийлаштиришга ҳамда ўта оғир жиноятларга алоқаси бор 20 нафардан ортиқ киши қўлга олинди — уларнинг орасида Салимов ҳам бор.

«Салимов Кўлбаевнинг жиноий гуруҳининг фаолиятига доимо ҳомийлик қилгани, аниқроқ айтганда, у “гуруҳни” молиялаштириб, ҳуқуқ тартибот органлари, суд тизим ҳамда бошқа давлат хизматидаги коррупционерларга пора бериш йўли билан ҳаёт кечиришни ҳамда жазодан қутилиш ҳаракатини кўриб келгани аниқланди», — деб айтилган махсус хизматдан.

Шу билан бирга, Салимов Жазони ижро этиш хизматнинг тузатиш маҳкамаларидаги уюшган гуруҳ аъзоларининг моддий имкониятини яхшилаш, қамоқдаги сақлаш шароитларини яхшилаш мақсадида «греф» бериб келганини таъкидлашган.

«Салимов қонундаги ўғрининг ва унинг жиноий алоқаларини вақти-вақти билан ўз эҳтиёжига ҳамда шахсий манфаатига, рақибларини ва бошқа одамларни қўрқитиб-таҳдид қилиб, тазйиққа олиш мақсадида фойдаланиб, уларнинг активларини ва бизнес лойиҳаларини ўзига ўзлаштириб олган ҳолатлар аниқланди», — деб билдирилган МХДҚдан.