Бишкек: Ноқонуний жарроҳлик амалиётини ўтказган гўзаллик салонининг ишига тўсиқ қўйилди

229

1-декабрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ноқунуний жарроҳлик операциясини қилган гўзаллик салонининг фаолияти тўхтатилганини хабар қилди.

Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мазкур салон танадаги мойларни жарроҳлик йўли билан йўқ қилиб ва мижозларга амалиёт йўли билан сурма чиқариб бериб юргани айтилади.

Текширув натижасида лицензиясиз ўрта таълим мутахассиси жиноий жавобгарликка тортилди. Мазкур ҳолат «Ноқонуний даволаш» ва «Ноқонуний тадбиркорлик» моддалари билан қўшимча тергов ўтказиш учун ички ишлар органларига топширилди.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бишкек шаҳрида лицензиясиз фаолият юритаётган 26 та косметология муассасасини аниқлаб, 84 минг сом жаримага тортган.

Улар тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний тиббиёт билан шуғулланиб, тиббий хизмат кўрсатаётгани маълум бўлди.