Бир иқтибос билан: Президент «давлатни тўнаганлар билан йўли бир эмаслигини» билдирди

295

Президент Садир Жапаров 28 ноябрда Бишкекда ўтган «Орзуйимдаги Қирғизистон» республика ёшлар форумига қатнашиб, нутқ сўзлади.

Ўз сўзида Жапаров амалдаги ҳукумат «бюджетнинг даромад қисмини деярли 2,5 мартага кўпайтириб, ҳар бир фуқаронинг чўнтагига қўл солиб, божхона тизимини эгаллаб, солиқнинг кўпини қуртдай сўрган мафияни йўқ қилганини» билдирди.

«Мен давлат раҳбари бўлиб сайланганда бу мафия “бари аввалгидай қолаверади, аввалгидан ҳам кўпроқ давлатни тўнайверамиз” деган ишончда бўлишган. […] Бизнинг либералларнинг кўпи шаҳарлик ёшлар ва жамоатчиликнинг кўпчилиги ҳам мафияни енголмайди деб ўйлашган. Бизга фақат оддий халқ ишонди. Ишонди ва қўллади. Уларнинг ишончи, умидини албатта оқладик, уларни уят қилмадик. Мен халқ учун ишлашим керак деб сиёсатга келган куни ҳал қилганман. Давлатни тўнаганлар билан менинг йўлим бир эмас. Мен кўп нарсани кечира оламан, аммо халқимизнинг бойлигини ва келажагини ўғирлаганни ҳеч қачон кечирмайман», — деди у.

Жапаров мафия йўқ қилингани ҳақида «Клооп», OCCRP ва «Азаттиқ»нинг божхонадаги коррупция ҳақида бир қатор суриштирувларининг асосий фигуранти бўлган божхона раисининг ўринбосари Райимбек Матраимовнинг атрофида бўлаётган воқеалар вақтида айтди.

17 ноябрда МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев коррупция учун судланган Райимбек Матраимов ва марҳум криминал Қамчи Колбаев билан «яширин алоқаси бор дейилган 225 давлат ходими аниқланганини» билдирган. Ташиев энди «мамлакатда Колбаев деган, Матраимов деган мафия бўлмайди» деб таъкидлаган.