24 ноябрда Бишкекдаги Жибек Жолу ва Манас кўчаларининг чорраҳасида номаълум киши 15 ёшли қизга тажовуз қилди. Бу ҳақда ўсмирнинг опаси Инстаграм саҳифасига ёзди.
Маълумотга кўра, воқеа эрталабки соат 8:40 атрофида ўқувчи қиз мактабга кетаётганда бўлган. Унда номаълум киши қизнинг ортидан келиб, қўлини қайириб, буталарнинг орасига судраб киришга ҳаракат қилган.
«Синглим қаршилик кўрсатиб, ёрдам сўраб бақирган, бироқ ҳеч ким келмаган. Буталар орасига судраб кириб, ерга ётқизиб, ушлай бошлаганда, шу ердан одамлар ўтиб кетаётганда зўравон қочиб кетган. Синглим уни тасвирга олишга улгурган, аммо видеонинг сифати ёмон. Видеодан бу воқеа сабаб синглим нима деб олаётганини эшитиш мумкин», — деди қизнинг опаси.
View this post on Instagram
Бу бўйича Бишкек шаҳар милициясидан душанба куни маълумот беришни ваъда қилишди.
Болаларга нисбатан зўравонлик
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022 йили республикада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. Ўша вақтда ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан йилга ортаётганини айтган.
Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 12 августида болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолаган.
Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка учрасангиз ёки гувоҳи бўлсангиз, унда сиз «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади. Марказ республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун дам олишсиз ишлайди. Улар сизга маслаҳат бериб, руҳий томондан ёрдам кўрсата олишади.
Зўравонликка учраган болаларга ёрдам берадиган марказлар ишлайди. Қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилса бўлади:
- Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
- Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
- Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 4366775
- Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212
- Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33.