Қўли синган беморнинг ўлими. Вазир Бейшеналиев касалхонанинг икки ходимини ишдан олди

254
Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев

Қўли синиб касалхонага тушган бемор вафот этган Бишкекнинг тез ёрдам касалхонасига 23 ноябрь куни Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев боргани хабар қилинди.

Вазир 38 ёшдаги турғуннинг ўлимидан сўнг бошланган хизмат суриштирувини дастлабки натижалари билан танишди ва касалхона бўлим бошчисини ҳамда шифокорини вақтинчалик хизматидан четланишни топширди.

7 ноябрда қўли синиб, Бишкекдаги 4-шаҳар касалхонасига мурожаат қилганидан сўнг вафот этган Азамат Асанкожоевнинг яқинлари бунга «шифокорларнинг бепарволиги сабаб бўлганини» айтиб чиқишган. Шунингдек, улар тегишли шифокорларни жавобгарликка тортишни сўраб, прокуратурага шикоят қилишган.

Шифохона раҳбарияти эса, 22 ноябрда «Кактус» нашрига бемор шифокорларнинг таклифига қарамасдан, операциядан ва шифохонага ётишдан бош тортганини билдиришган.