Бишкек — Ўш йўлида юк ташувчи машиналарга вақтинчалик чеклов киргизилди

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан 23 ноябрь тонгги соат 05:30дан бошлаб Жайил туманидаги «Сосновка», шунингдек Тўқтоғул туманидаги «Арал» постида юк ташувчи машиналарнинг барча турларига вақтинчалик чеклов киргизилганини хабар беришди.

Маълумотга кўра, чеклов Бишкек— Ўш йўлида қор ёғиши билан боғлиқ, фуқароларни автоҳалокатга учрамаслигига ва тирбандликни олдини олиш мақсадида киргизилди.

Сурат: Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги.

Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги айни вақтда йўллар тозаланиб, қум сепиш ишлари узлуксиз давом этаётганини таъкидлашди.

Шу билан бирга, занжирсиз ва ёзги шиналар билан чиққан машиналар, йўлчиларнинг ишига тўсиқ бўлиш билан сунъий тирбандлик ва авария ҳолатини юзага келтираётганидан огоҳлантиришди.

«Тоғли ҳудудлар ва довонлар орқали ҳаракатланадиган ҳайдовчиларни машина ғилдиракларини қишки мавсумдаги шиналарга алмаштириб олишга чақиради», — деб ёзди муассасанинг матбуот хизмати.