Боткен шаҳрининг Чет-Булак кварталида 22,8 млн сомга қурилган янги мол бозорининг қурилиши деярли якунланиб, тез орада фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «Клооп»га 14 ноябрда Боткен вилоят администрациясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, бозор маҳаллий бюджет ҳисобидан қурилиб, мэриядан 1,5 гектар ер ажратилиб берилган. Ҳозирда унинг атрофи тўсилиб, махсус маъмурий бино, тротуарлар, мол боғловчи жойлар ва бостирмаларнинг қурилиши якунланди.
Шунингдек, мэриядан бозорда санитар ҳолат назоратга олинишини ва кирган ҳайвонларни тегишли мутахассислар назорат қилишини қўшимча қилишди.
«Ҳозирда ишлаётган эски мол бозори шаҳарнинг ўртасида жойлашганлигидан, кўчаларда машиналарнинг тиқин бўлишига сабаб бўлиб, шаҳар турғунларига ноқулайликлар туғдирмоқда», — деб айтилади билдирувда.
Бунга қадар, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатдаги мол бозорларга ветеринар-санитария экспертизасини ўтказган. Талабга жавоб бермаган 11 мол бозорига жарима солиниб, вақтинчалик ёпилган. Республика бўйича умуммий 58 мол бозори руйхатдан ўтган.