Ўш: Йўллар бошқармасининг етакчиси Арзибек Жунусов хизматдан кетди

Сурат: T-media

Ўш шаҳар мэриясининг йўллар бошқармасини деярли 15 йилдан бери бошқарган Арзибек Жунусов ишдан кетди. Бу ҳақда 14-ноябрда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, Жунусов 1-ноябрда ўз аризаси билан ишдан кетган. Унинг ўрнига Юруслан Камилов тайинланди.

Бунгача Ўш шаҳридаги йўл қуриш тармоғида бир қанча можаро чиққан. «Азаттиқ» май ойида суриштирув эълон қилиб, унда Ўш мэриясига қарашли Йўллар бошқармаси ўтказган миллионлик тендерларига ишхонанинг ходимлари ўзлари қатнашиб, ютишганини аниқлаган.

Суриштирувдаги маълумотга кўра, ходимларнинг олди 70 миллион сомлик тендерни ютиб, қурган йўллари бўйича можаро чиққан. Муниципал ишхонанинг ўша вақтдаги етакчиси Арзибек Жунусов ходимларнинг тендерга қатнашганини тан олиб, аммо буни «қонуний» деб атаган.

Аввалроқ Ўш шаҳар кенгашининг депутати Медер Абдиманапов Ўшдаги марказий кўчаларга босилган пиёдалар йўллари 5 ойга етмай чўкиб, айрим жойларидан ўт ўса бошлаганини айтган. Бир ойдан кейин Ўш шаҳрида қурилган пиёдалар йўлларининг сифати ночорлиги аниқланиб, Йўллар бошқармасининг ходимларига жиноий иш қўзғалган.