Журналист Канишай Мамиркулова сентябрда қўлга олинган «Бутун Киргизстан» партиясининг аъзоси Замирбек Шамшидин ўғлининг иши бўйича МХДҚга сўроққа чақирилди. Бу ҳақда фейсбукга Мамиркулова ўзи билдирди.
«“Опшим” “Бутун Қирғизистончи” эмасман, бироқ Замир Шамшидин ўғлининг иши бўйича соат 14:00га МХДҚ “чойга чақирди”. Кўк чой ичиб келайин», — деб ёзди у.
Шу иш бўйича, МХДҚ бугун соат 15:00га Шамшидин ўғлининг партиядоши ва қўлга олинган сиёсатчи Адахан Мадумаровнинг жияни — Элмурат Калибековни ҳам сўроққа чақирган. Бу ҳақда «Бутун Киргизстан» партиясининг аъзоси Актилек Орозбеков «Азаттиқ»қа берган интервьюсида айтди.
«Бутун Киргизстан» партиясининг аъзоси ва Мадумаровнинг тарафдори Замирбек Шамшидин ўғли 23 сентябрда қўлга олинган.
Адвокати Алманбет Бексултановнинг айтишича, 8 сентябрда Замирбек Шамшидин ўғлига «Ҳукуматни куч билан босиб олишга чақириқлар» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган. Кейин 13 сентябрдаги Бишкек шаҳар судининг биноси олдидаги митингдан кейин айблов «Оммавий тартибсизликлар» моддасига алмаштирилган. У 25 сентябрда Бишкекдаги ТИЗО-1га қамалган.
«Бутун Киргизстан» фракциясининг лидери Адахан Мадумаров 2 сентябрда ИИВ томонидан қўлга олинган. Унга 2009 йили қирғиз-тожик чегараси бўйича протоколга қўл қўйгани учун «Давлатга хиёнат» моддаси билан айб қўйилган. Ҳозир у ТИЗОда қамоқда.