12 ноябрда Жисмоний тарбия ва спорт департаменти спортчи Бектен Эркебай ўғли Арманистонда ўтаётган самбо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медаль олганини маълум қилди.
Спортчи самбо бўйича 88 килограммгача бўлган вазн тоифасида куч синашиб, ярим финалда арманистонлик спортчига мағлуб бўлди. Дастлабки учрашувда у франциялик, чорак финалда янги зеландиялик спортчини ютган.
Эркебай ўғлигача қирғизистонлик спортчилар тўрт медал олган. Спортчи Жамалбек Асилбек ўғли жаҳон чемпиони бўлса, Белек Бараканов кумуш медаль олган. Болот Токтогонов билан Саяк Бараканов бронза медалларини қўлга киритишган.
Арманистоннинг Ереван шаҳрида ўтаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати 10-ноябрда бошланган. Мусобақа 12-ноябрда якунланди. Унга 65 давлатдан келган спортчилар қатнашди.
Самбо – ҳимоянинг комплекс тизимини ташкил қилувчи спорт тури. Номи қуролсиз ҳимоя деган маънони англатиб, курашнинг самараси ҳимоя бўлиб ҳисобланади. Самбода елкани ерга тегизиш ва тана аъзоларини қайириб, оғритиш усулларидан фойдаланса бўлади.