Жалолобод вилоятининг турғунидан 35 млн 158 минг сом пул олиб, қочиб юрган 22 ёшли киши қўлга олинди. Бу ҳақда 10-ноябрда вилоят милицияси билдирди.
Маълумотга кўра, 6-сентябрда Жалолобод шаҳрининг 29 ёшли турғуни милицияга ариза билан мурожаат қилган. Унда ўтган йилнинг июнь ойида Новкен туманининг яшовчиси Россиядан «ёғоч олиб келиб бераман деб 35 млн 158 минг сом пулини олиб, шу кунгача қочиб юрганини» билдирган.
Воқеа бўйича «Фирибгарлик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумондор қатори Ўзбекистон ҳудудидан ушланган Новкен туманининг 22 ёшли турғуни вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Ҳозирда тергов ишлари бормоқда.
Бу жиноятда гумонланган фуқародан жабрланганлар бўлса Жалолобод вилоят ИИБнинг навбатчилик бўлимига ёки 0772 70 90 00 рақами орқали боғланса бўлади.