9-ноябрда президент Садир Жапаров Мирзабек Жипаркуловни Архитектура, қурилиш ва турар-жой коммунал хўжалиги давлат агентлигининг бошчиси хизматидан бўшатиб, ўрнига Нурдан Орунтаевни тайинлади.
Президент администрацияси давлат қурилиш агентлиги бошчисини алмашишига изоҳ бермади.
Нурдан Орунтаев ўтган йилнинг январида Бишкек мэриясининг муниципал мулкни бошқариш бўйича департаментини бошқара бошлаган. Бунгача ИИВда ишлаган.
Ўша йилнинг августида Нурдан Орунтаев пойтахтнинг вице-мэри лавозимига тайинланган. Бу хизматда у «муниципал ҳудудга ноқонуний қурилгани» айтилган турли объектларни демонтажлашга ва бузишга шахсан иштироки билан ёдда қолди.
Мирзабек Жапаркулов Давлат қурилишнинг бошчиси бўлиб 2023 йилнинг январь ойидан бери ишлаган. Июль ойида унинг ишини вазирлар маҳкамасининг бошчиси Акилбек Жапаров танқид қилган. У ўша вақтда Жапаркуловга «режага мувофиқ бу йил 100 мактаб қурилиши кераклигини билдириб, агар режа бажарилмаса уни давлат секторига киритишмаслигини» айтган.