ЮНИСЕФ Қирғизистонга 15 млн сомлик тиббий ускуналарни олиб берди

211

ЮНИСЕФ умумий нархи 15 миллион сомдан ортиқ маблағга тиббий шприц игналарини кесувчи қайчиларини, игналар учун махсус контейнерларни, челакларни ва махсус санитар қопчаларни топширди. Бу ҳақда 7 ноябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, тиббий буюмлар COVID-19 га қарши эмлашни жадаллаштириш ва вирус билан курашиш бўйича  Gavi дастури асосида тиббий қолдиқларни бошқаришни яхшилаш учун берилди.

Бу воситалар ўлка бўйича 1735 эмлов пунктига бўлиштирилади. Воситалар тиббиёт тармоғидаги эҳтиёжни деярли икки йилга ёпиши кутилмоқда.

«Тиббиёт ходимлари ва бутун аҳолининг хавфсизлиги ЮНИСЕФ учун биринчи ўринда туради. Биз тиббий қолдиқларни тўғри бошқаришни такомиллаштириш ва бу тизимнинг барқарорлигини мустаҳкамлашда Қирғизистонга бундан кейин ҳам ёрдам бермоқчимиз» -деди ЮНИСЕФнинг Қирғизистондаги вакили вазифасини бажарувчи Кристина Бруджиоло.

Вазирликнинг маълумотига кўра, ўлкада ҳар йили соғлиқни сақлаш тармоғида 10 минг тоннадан ортиқ чиқинди чиқарилади. Бу чиқиндилар умумий чиқиндининг 2-3%ни ташкил қилишига қарамай ўзгача хавфли бўлиб ҳисобланади.

«Чиқиндилар хавфли микроорганизмларни, заҳарли дори-дармонларни ўз ичига олади ва радиология хавфи бор. Шу сабаб бундай қолдиқлар билан ишлаш масаласига жуда жиддий муносабатда бўлиш керак. Тиббий чиқиндиларнинг ҳар бир тури барқарор ва экологик томондан хавфсиз йўл билан ишлатилиши керак»,-дейилади билдирувда.

Октябрь ойининг охирида Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги Қирғизистонга умумий қиймати 56 миллион сомдан ортиқ маблағга 14 дона тиббий воситаларни олиб берган.