Биринчи хоним собиқ турмуш ўртоғи томонидан қийноқларга учраган Асел Ногойбоеванинг олдига борди

226

Биринчи хоним Айгул Жапарова собиқ эри томонидан шафқатсизларча пичоқланган Асел Ногойбаевадан хабар олди. Бу ҳақда Жапарова 7 ноябрда фейсбукда ёзди.

Жапарова «жамоатчилик билан бирга бундай воқеаларни кескин айблашини» билдирди.

«Қизларимиз қаерда бўлмасин, ўзларини хавфсиз сезиши керак. Бошидан азобли кунларни ўтказганига қарамай, Асел сабрли, очиқ феълли қизларимиздан бири экан. Совғанг учун катта раҳмат! Ҳаммаси яхши бўлади» - деди Жапарова.

Шунингдек биринчи хоним Ногойбаева берган совғанинг суратини жойлади.

Биринчи хонимга Асел Ногойбаевадан совға. Сурат: Айгул Жапаровнинг фейсбук саҳифаси.

Селекцияда пичоқланган Асел 20 сентябрда жамоатчиликка Чуйнинг Селекция қишлоғида собиқ эри қулоқ-бурнини, юзини кесиб ташлаган Асел Ногойбаева ҳақида маълум бўлган.

Жабрланувчи собиқ эри «зўрлаганидан» шикоят қилиб, воқеагача милицияга бир неча марта мурожаат қилганини айтган. Шунга қарамай Сўқулуқ туман суди гумондорни пробация назорати билан озод қилгани очиқланган.

Бу воқеа милиция ва судьяларнинг ишига нисбатан танқидни кучайтирган. Кейинчалик Олий суд раиси Замирбек Базарбеков бошчилигидаги судлар кенгаши туман судининг судьяси Токтомаматов К.Ж ишдан бўшатишни президентга таклиф қилишган.

Шифокорлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун саккиз соатга яқин операция қилишган. Бир ойга яқин касалхонада ётган Ногойбаева яқинда уйига чиқди. Унга яна бир неча марта операция қилиниши кераклиги айтилмоқда.