Президент мамлакатда коррупция 90%га йўқ қилинганини билдирди

324

Президент Садир Жапаров Қирғизистонда коррупция 90%га йўқ қилинганини таъкидлаб, ташқи қарз тўланаётганини билдирди. Бу ҳақда у 4 ноябрда фейсбук саҳифасига ёзди.

Унинг айтишича, 2020 йилгача давлатнинг 5 миллиард доллар атрофида қарзи бўлса, уни бошқариш вақтида қарзни устамаси билан тўлашга тўғри келган.

«Инқирозга қарамай, ўз вақтида тўлаяпмиз. Юртимизда тинчлик, барқарорлик бўлса, бундан кейин ҳам тўлашга кучимиз етади. Сабаби бюджетимизни 2020 йилдагига қараганда уч марта кўтариб олдик», — деди у.

Президент коррупция 90% йўқ бўлгани учун бюджет кўтарилаётганини қўшимча қилди.

Шунингдек, у қарзни тўлаш билан бирга маош, пенсия, ёрдам пулларининг ҳам миқдори кўтарилиб, бир неча яхши ишлар бажарилаётганини таъкидлади.

Transparency International халқаро ташкилотининг 2022 йилдаги коррупциянинг даражаси бўйича рейтингида Қирғизистон 2021 йилдагидай 100 балл ичидан 27 балл олган. Аниқроғи, 185 давлат ичидан 140-ўринни эгаллаган.

Давлат охирги ўринга қанчалик яқин бўлса, коррупция даражаси шунчалик юқорилигини англатади.