Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов болалар боғчаларида иссиқ овқат бериш масаласини сиёсатлаштирмасликка чақирди. Бу ҳақда у давлат боғчаларида болаларнинг овқатини ота-оналар ўзлари тўлаши керак деган жамоатчиликда тарқаган баҳсли қонун бўйича изоҳида билдирди.
«Одатда, бу муассасаларга ижтимоий алоқалари кучли, кўпроқ таъминланган оилаларнинг болалари киради. Қуйи қатламдаги оилаларнинг болалари мактабгача таълим билан таъминланмайди. Унда нима учун бой қатламнинг болаларини овқатига маблағ тўлаш керак? Бу ижтимоий адолат масаласи. Болаларни боғча билан таъминлаш камида 75-80% даражада бўлса, совет давридан қолган ҳозирги сиёсатни давом эттириш масаласи кўтарилса бўларди», — деб билдирди у.
Унинг айтишича, Қирғизистонда мактабгача таълим билан таъминлаш шаҳарларда 35%дан ошмайди ва боғчага кириш жуда қийин.
Байсалов ҳукумат ижтимоий томондан кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилаларнинг болаларига қўллов кўрсатиш ҳақида сўз бўлишини қўшимча қилди. Унинг фикрича, давлат томонидан бундай болаларга боғчадан жой бериш, озиқ-овқат ва қўшимча субсидиялар турида ёрдам керак.
«Давлатимизнинг чекли ресурсларини барчага тарқатиб бериш мумкин эмас. Унда бу ҳеч кимга етмайди!» — деб билдирди Байсалов.
Байсалов бу билдирувини республикадаги боғчаларда болаларнинг овқати тўлиқ ота-оналарнинг зиммасига қўйилиши, сабаби «Таълим тўғрисидаги» янги қонунда овқатнинг ярмини маҳаллий ҳукумат идоралари молиялаган қарор бекор қилингани маълум бўлгандан кейин айтди. Бу қонун августда қабул қилинган.
Бироқ мактабгача таълим бошқармасининг бошчиси Нурзида Касимованинг айтишича, янги қонун ҳозирча кучга кирмаган, шу сабаб давлат боғчаларида болаларнинг овқатини ярмини тўлашни давом эттирмоқда. Таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини кутмоқда.
Касимова «ҳозир бари аввалгидай кетяпти, ота-оналар овқатнинг ярмига тўлашяпти, қолган ярми маҳаллий ҳукумат органларининг бюджетидан молияланмоқда» деб билдирган.
Ҳукуматнинг 2008 йилги қарорига кўра, бюджетдан бола боғчада юрган тарбияланувчининг бир кунлик овқатига 18 сом берилиб, қолган 18 сомни ота-оналар қўшган.