Иллюстратив сурат
Таълим вазирлиги 31 октябрда Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида жасади қудуқдан топилган 13 ёшли ўсмир телефонига видео мурожаат ёздириб қолдирганини билдирди.
Маълумотга кўра, Қоракўл шаҳридаги №3 гимназия мактабининг 7-синфининг ўқувчиси 30 октябрь куни дарсга тўлиқ қатнашиб, соат 17:50 да мактабдан чиққанича уйига қайтиб келмаган. У мактабда яхши ўқийдиган ўқувчилардан бўлган.
«Синф раҳбарига ўқувчининг онаси соат 18:35 да билдирган, ўша вақтдан бошлаб синф раҳбари, ота-оналар, ўқувчилар, мактаб администрацияси гуруҳларга бўлиниб, қидирув ишларини бошлаган ва милиция ходимларига ҳам хабар беришиб, улар ҳам қидирув ишларини олиб боришган. Шу куни соат 22:35 да боланинг жасади топилган», — деб айтилади билдирувда.
Вазирликдан эртаси куни, 31 октябрда боланинг телефони топилганини, унда видео мурожаат ёзилганини қўшимча қилишди. Видеонинг мазмуни тўғрисида маълумот берилмаган.
Бу факт Қоракўл шаҳар ИИБга қайд этилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
27 октябрда Қоракўл шаҳрида 9-синф ўқувчиси электрон тамакидан фойдалангани учун ота-онаси койиганидан сўнг ўз жонига қасд қилган. Унинг ўлими билан боғлиқ суд-тиббий экспертизаси тайинланган ва суриштирув ишлари бошланган.