Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали транспорт коридори тузишга келишди. Бу ҳақда 1 ноябрда Тошкентда ўтган ШҲТга аъзо давлатларнинг транспорт форумининг якуни бўйича Ўзбекистоннинг Транспорт вазирлиги матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Қирғизистоннинг транспорт вазири Тилек Текебаев, унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Махкамов ва Россиянинг транспорт вазири ўринбосари Дмитрий Зверев «Россия — Каспий денгизи — Туркманистон — Ўзбекистон — Қирғизистон» халқаро мультимодал транспорт коридорини тузиш ва ривожлантириш бўйича ўзаро тушуниш ҳақидаги меморандумни имзолашди.
Бу транспорт коридорни тузишга Қирғизистон Қозоғистон орқали ўтишга муқобил қатори манфаатдор. «Азаттиқ» чегарада қирғиз юкларини қалбаки йўл билан ўтказмай, тез-тез ушлаб турган қозоқ бюрократияси қирғиз ҳукуматини қўшимча транспорт коридори излашга мажбур қилганини ёзган.
«Жанубий коридор» деб номланган янги маршрут Қирғизистонга Ўзбекистон, Туркманистон ва Каспий денгизи орқали Европа ва Россияга чиқишга йўл очади. Бунда Туркманистондаги «Туркманбоши» денгиз порти муҳим рол ўйнайди. Бу ердан Баку, ундан Грузия, Туркия, сўнгра Европага ёки Россиянинг Махачкала ва Астрахань шаҳарларига бориш мумкин.