Депутат Ашимова нашани ёқмасдан, дори-дармон сифатида фойдаланишни таклиф қилди

256

Депутат Динара Ашимова 2 ноябрда Жогорку Кенешнинг йиғилишида нашани ёқмасдан, дори сифатида фойдаланишни таклиф қилди. Унинг айтишича, унга бу бўйича лойиҳанинг муаллифлари мурожаат қилишган.

Депутат Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевга мурожаат қилиб, мазкур лойиҳа муаллифларини қабул қилишни сўради, сабаби бу масала вазир бошқарган ведомствонинг компетенциясига киради.

«Польша ва Украинда, агар нашанинг ёнига шу ўсимликнинг бошқа навини ўстирсанг, кейинги йили унинг психотроп таъсири йўқолиб кетади. Шундан сўнг ундан дори ва ёғлар қилишади. Европада унга талаб катта. Бизда эса, Қирғизистонда, нашани ёқилади. Агар бу республика учун фойдали бўлса, масалани кўриб чиқишни сўрайман», — деди у.

«Гиёҳвандлик воситаларни, ақл-ҳушга таъсир этувчи моддалар ва прекурсорлар тўғрисида» қонуннинг 25-моддасига кўра, Қирғизистон ҳудудида наша ва бошқа гиёҳвандлик воситаларини экиш ва ўстириш тақиқланган.