Олий суд Фархат Исмаиловни депутатлик мандатдан ажратиш тўғрисида шаҳар судининг қарорини кучида қолдирди. Бу ҳақда «Клооп»га 31 октябрда суднинг матбуот хизматидан билдиришди.
Мандатидан ажраган яна бир депутат Фарходбек Алимжанов ҳам Олий судга шикоят қилган. Лекин ҳозирча унинг даъво аризасини кўриб чиқилмаган.
Икки депутатнинг мандатидан ажрагани ҳақида 6 июлда маълум бўлган. Бундай қарорга уларнинг дипломларини яроқсиз деб топилгани асос бўлган.
Кейин улар марказий сайловнинг қарорига қарши судга даъво аризаси билан мурожаат қилган, аммо Бишкекнинг маъмурий суди аризани қаноатлантирмаган.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Узарбек Жилкибаев «депутат бўлиш учун номзод олий маълумотга эга бўлиши керак» деган талаб 2021 йили киргизилганини билдирган. Унинг айтишича, унга қадар номзодлардан диплом талаб қилинмас эди.
Президент Садир Жапаров топшириғи билан ўтган йили март ойидан бошлаб МХДҚ барча амалдорларнинг дипломини ҳақиқийлигини ва қўш фуқаролигини текшира бошлаган.
Махсус хизматдан сохта диплом энг кўп берилган ўқув юрти қатори Қирғиз миллий университети гумонланишини билдиришган.
Муаллиф: Айдана Айбек қизи