Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳридаги дўконларнинг бирида 32 ёшли кишини отиб ўлдиришда гумонланиб қидирувда бўлган турғун ва унинг шериги Тожикистон ҳудудида қўлга олинди. Бу ҳақда 30 октябрда вилоят милицияси билдирди.
Маълумотга кўра, 25 октябрда Ўш шаҳрининг 32 ёшли турғуни шаҳар милициясига ариза билан мурожаат қилган. У 25 октябрга ўтар кечаси соат 01:30да ўзларини «смотряший» деган 8 киши Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳрига олиб келиб, «белгисиз ўқ отувчи қурол билан қўрқитиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини, 10 минг 650 сом пулини, ҳайдаб юрган машинасини тортиб олишганини» билдирган.
Гумондорларнинг орасида «қотилликда» гумонланган 27 ёшли турғун ҳам бўлган.
Бу факт бўйича «Пул талаб қилиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, жабрланувчига тегишли суд-тиббий экспертизалар тайинланган.
Текширув ишлари натижасида жиноятда гумон қилиниб, ўзларини криминал деб ҳисоблаган Қизилқия шаҳрининг тўрт турғуни, олдин бир неча марта судланган Новқат туманининг 21 ёшли ва Қизилқия шаҳрининг 18 ёшли яшовчиси Қизилқия шаҳридан қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Қидирувда бўлган гумондор ва унинг шериги жавобгарликдан қочиш мақсадида Тожикистон ҳудудидан ушланди. Ҳозирда тергов ишлари бормоқда.
25 октябрда Қизилқия шаҳрининг 32 ёшли турғуни билан Караван қишлоғининг 27 ёшли турғуни ўртасида фикр келишмовчилик чиқиб, 27 ёшли гумондор 32 ёшли кишини отиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Бу факт бўйича «Қотиллик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумондорни қидирув ишлари бошланган эди.