Иссиқкўл вилоятининг Тон туманининг Рисбек Мусабаев исмли яшовчи 60 йиллик юбилей ўтказишга мўлжаллаган маблағи билан мактабга ёрдам берди. Мусабаев беш минг долларга 500 дона ўқув китобини, микрофон ва овоз кучайтиргич, синф хоналарига доска, шунингдек ўқитувчилар учун диван олиб берганини 24.kg нашри ёзди.
Бу давлат ўлкадаги турғунларнинг ўз ташаббуси билан ижтимоий муаммоларни ҳал қилган биринчи ҳолат эмас. Бунгача Иссиқкўл вилоятининг Тон туманига қарашли Шор-Булак қишлоғининг 93 ёшли турғуни Усой Алагозов пенсиясидан йиққан маблағ эвазига болалар учун майдонча қуриб берган.
Баткен вилоятига қарашли Қадамжой тумани Қизил-Булоқ қишлоғининг турғуни, пенсионер Нурхан Кочкорова ҳаж сафарига деб тўплаган пулига икки қишлоқни бирлаштирувчи кўприқ қуриб берган.
Янги ўқув йилининг бошида мактабларда китоб етишмаслиги танқид қилиниб, ота-оналар китобларни бозорлардан сотиб олаётганини айтиб, норози бўлишган. Бундай шароитда, 7-сентябрда президент Садир Жапаров Канибек Иманалиевни «топширилган меҳнат мажбуриятларини тегишли равишда бажармагани учун» деган сабаб билан Таълим ва фан вазирлигини ишдан бўшатган.