Пенсионерми ёки талабами, барчаси жавоб беради — Ташиев 70 ёшдаги Салия Таштанованинг қўлга олиниши тўғрисида

348

МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев Жалолободда «Ҳукуматни куч билан босиб олишга чақириқлар» моддаси билан айбланаётган 70 ёшли пенсионер Салия Таштанованинг қўлга олиниши бўйича изоҳ берди.

«Айтишяпти, пенсионер 70 ёшли онахонни қамаб қўйибди деб. Агар қонунни бузадиган бўлса, 70га, 90га чиқадими ёки 18-20 ёшда бўладими қонун олдида ҳамма жавоб беришга мажбур. Жамиятни ваҳимага солиб, ёлғон маълумотлар тарқатиб, бир ёки икки марта тарқатмай, доим турли ёлғон маълумот тарқатиб, жамиятни ваҳимага солишяпти. […] Пенсионер бўладими ёки талабами бизга фарқи йўқ. Ким қонунни бузса, бари жавоб беради ва жавоб беришга мажбур. Шунда жамиятимизда тартиб бўлади», — деб билдирди Ташиев 19 октябрда МХДҚнинг Қораболтадаги янги биносининг очилишида.

70 ёшли пенсионер Салия Таштановани қўлга олингани 14 октябрда маълум бўлган. ОАВнинг маълумотига кўра, Таштанова 6 октябрда ушланиб, қамоққа олинган. Унга «ҳукуматни куч билан босиб олишга чақириқ» моддаси билан айб қўйилган.

Пенсионернинг адвокати Токтосун Жоробековнинг айтишича, Таштанова президент Садир Жапаров билан МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиевга мурожаат қилгандан кейин қўлга олинган. Мурожаатда у «ўлкада нархлар қимматлаб, адолат йўқолганини» билдирган. Адвокатнинг билдиришича, мурожаатдан кейин унга «президент билан МХДҚ раисининг обрўсига путур етказган, халққа чақириқ ташаган» деган сабаб билан жиноят иши қўзғалган.

Салия Таштанова ўтган йилнинг ноябрида Кампиробод сув омборининг ерини Ўзекистонга беришга қарши қурултойда сўзлагани маълум. У махсус хизматнинг бошчиси Қамчибек Ташиев билан Садир Жапаровни «чегара масаласини ҳал қилолмаса истеъфога чиқсин» деб талаб қилиб чиққан.

Кейинчалик Таштанова уй қамоғига чиққани маълум бўлган.