Жиноят оламида «Мирлан иссиқкўллик» номли Мирлан Ашимов «гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш ва ташишда» гумонланиб қўлга олинди. Маълумотни «Клооп»га 16 октябрда Ички ишлар вазирлиги тасдиқлади.
Билдирувда милициянинг уюшган жиноятчилик билан курашиш бўлимининг бир неча одамга эътибори тушиб, текширув ишларини олиб боргандан кейин жиноий қўзғагани айтилган.
Ашимов 7 октябрда ижтимоий тармоқ орқали жиноят оламига мурожаат қилиб, қўлга олиш операцияси вақтида йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаевнинг ҳамкори бўлганини айтиб, унинг йўлидан боришга ундаган.
«Кўрилган чоралар натижасида ИИВнинг Иссиқкўл ва Норин вилоятлари бўйича жиноятчилик билан курашиш бўлимининг ходимлари Мирлан Ашимовни 14 октябрда гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлашда гумон қилиб қўлга олди. Унинг уйидан оз миқдорда гиёҳван модда топилди», — дейишди милициядан.
Қўлга олингандан кейин Ашимов яна видео мурожаат йўллаб, «жиноий оламнинг тушунчаларидан бош тортиб, Қирғизистон қонунларига амал қилишга ваъда бергани» айтилади.
МХДҚ 4 октябрда махсус операция вақтида йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаевнинг ўлимидан кейин турли жиноий гуруҳларнинг аъзоларини қўлга олиш ишларини кучайтира бошлаган.
Кейин МХДҚ Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзолари қўлга олинганини билдирган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, уюшган жинойи гуруҳининг умумий 40дан ортиқ фаол аъзоси билан лидерлари қўлга тушган.
Шунингдек, Колбаев йўқ қилингандан кейин ижтимоий тармоқларда УЖГ аъзолари билан криминаллар «қонундаги ўғри» деган мақомлари билан жиноят оламидаги «тушунчалардан» бош тортиб, давлат қонунларига бўйсунишга ваъда берган видеолари тарқади.