Селекцияда пичоқланган аёлнинг иши. Судлар кенгаши президентга судьяни ишдан бўшатишни таклиф қилди

335

Судлар кенгаши президентга Селекция қишлоғида собиқ хотинига зўравонлик қилганликда гумонланган шахсни, пробация назорати билан озодликка чиқарган Чуй вилояти Сўқулуқ туман суди судьяси Токтомаматов К.Жни ишдан бўшатишни таклиф қилди. Гап аёлни ҳўрлаш иши эмас, балки зўрлаш иши тўғрисида бўлмоқда.

Судья Токтомаматовни, муддатидан аввал ишдан олиш бўйича таклифни, Олий суд раиси Замирбек Базарбеков шахсан ўзи киргизди.

Судлар кенгаши.

2023 йилнинг январида айбланувчи собиқ хотинини зўрлаганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Бу иш бўйича Чуй вилоятининг Сўқулук туман суди гумонланувчини беш йилга озодликдан маҳрум қилган эди, бироқ унга нисбатан шартли назорат қўллаб, озодликка чиқариб юборган.

Унда суднинг «айбланувчининг қари, кўзи ожиз онаси бор, у қаровга муҳтож эканини, шунингдек айбланувчи ва жабрланувчи ўртасида икки нафар фарзанди борлигини» ҳисобга олгани таъкидланган. Бироқ 27 сентябрь куни Чуй вилоят суди пробацион назоратни қўллаш ҳақидаги қарорни бекор қилиб, гумонланувчини 8 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Чуй вилоят суди зўрлаш иши бўйича ўзининг янги ҳукмини, айбланувчи собиқ хотинини шафқатсизларча таҳқирлаб, жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага тушиб қолганидан сўнггина чиқарди.

Базарбековнинг фикрича, Сўқулук туман суди судьясининг қарори нотўғри.

Селекцияда пичоқланган аёл

20 сентябрда милиция собиқ хотинининг қулоқ ва бурнини, шунингдек юзини кесиб ташлаганликда гумон қилинган 39 ёшли эркак қўлга олинганини билдирган. Шифокорлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун саккиз соат давомида шошилинч жарроҳлик амалиётини ўтказишган ва у ҳозирда шифохонада. Жабрланувчининг синглиси Диана Елкен, опаси яна бир неча оғир операцияларни ўтказиши кераклигини, энди унинг «қулоғи ва бурни авввалгидай бўлмаслигини» айтган.

Бу воқеа милиция ва судьялар ишига нисбатан танқидни кучайтирган. Жабрланувчи ажрашган эри уни зўрлаб кетаётганидан шикоят қилиб, икки марта милицияга мурожаат қилгани аниқланган.

Чуй вилоят ИИБ биринчи мартасида жабрланган аёл шикоятидан воз кечганлиги сабабли суд терговни тўхтатганини маълум қилган. Аммо жабрланувчининг синглиси бундай маълумотни инкор қилган.

Иккинчи марта суд айбланувчини шартли равишда озодликка чиқариб юборган.

ИИВ ўз навбатида муассаса раҳбари Улан Ниёзбеков «жиноят иши холис ва ҳар томонлама тергов қилинишини таъминлаш учун» ушбу ишни шахсан ўз назоратига олганини билдирган.