«Қиз олиб қочиш» фильми Пусандаги халқаро кинофестивалда танловнинг бош мукофотини олди

296

Режиссёр Мирлан Абдикаликовнинг «Қиз олиб қочиш» деб номланган фильми Пусандаги 28-халқаро кинофестивалда Jiseok танловининг асосий мукофотини олди. Бу ҳақда продюсер Алтинай Койчуманова билдирди.  

Кинофестиваль (жанубий Кореянинг) Пусан шаҳрида 4-13 октярь кунлари ўтди. Фестивалда халқаро кино танқидчиларнинг иштироки билан фильмнинг дунёвий тақдимоти бўлди. Фильм яратувчиларининг айтишича, танқидчилар фильм ҳақида яхши фикрларни айтишган, ҳакамлар гуруҳи эса «фильмни кўриб, эмоционал томондан жуда таъсирланишганини» таъкидлашган.

«Бу янги фильмда режиссёр Мирлан Абдикаликов Қирғизистон учун муҳим бўлган фильмни кўтариб, Умид номли [қаҳрамон] қизнинг қайғули воқеаси орқали бу кўринишнинг келиб чиқиш сабабларини, унда фақат олиб қочганларнинг эмас, бутун жамиятнинг ролини тушунтиргиси келган. Фильм Бишкекдаги янги участкаларда тасвирга олинган», — деб билдиришди фильмнинг муаллифлари.

1996 йили тузилган Пусан кинофестивали Осиёдаги энг йирик кинофестивалларнинг бири бўлиб ҳисобланади. Бу йил фестивалган 70 давлатдан 269 фильм танлаб олинган.

«Қиз олиб қочиш» фильми бош мукофотга эга бўлган танловнинг Jiseok секцияси уч ёки кўп фильм олиб танилган осиёлик кинематографистлар учун тузилган.

Қирғиз фильмидан ташқари бу танлов секциясига Япония, Хитой, Индонезия, Бангладеш, жанубий Корея, Таиланд, Шри-Ланка ва Филиппиндан келган умумий 10 фильм кирган.