Бишкекнинг Октябр туман суди тадбиркор ва Elite House қурилиш компанияси асосчиси Тимур Файзиевни шаҳардаги ТИЗО-1га қамоққа олди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизматидан билдиришди.
Суд қарорига кўра, Файзиев 2023 йилнинг 9 декабргача қамоқда қолади.
Файзиев қўлга олингани 10 октябрда маълум бўлган. Унда бу бўйича бир қанча оммавий ахборот воситалари хабар бериб, Файзиев сўроққа чақирилиб, терговчининг қароридан сўнг қамоққа олингани айтилган.
2021 йилнинг май ойи охирида Файзиевга Ҳарбий прокуратура томонидан қидирувга эълон қилинган. Бош прокуратура маълумотига кўра, у Бишкек шаҳридаги ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олиш ва ноқонуний қурилиш ишларини олиб боришда коррупцияга алоқадорликда гумон қилинган.
2021 йилнинг 27 майида Бишкекнинг Биринчи май туман суди тадбиркорни сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган, кейин уни ҳеч қаёққа кетмаслик тўғрисида тил хат асосида бўшатган.
Бундан ташқари, Файзиев экологик тоза «Асман» шаҳрини қуриш бўйича Давлат дирекциясининг гендиректори бўлиб ишлагани ҳам маълум. Бироқ, 2022 йил апрель ойида бу хизматдан четлаштирилган.