Россиянинг президенти Владимир Путин 12 октябрда эрталаб Бишкекка расмий сафар билан ташриф буюрди.
Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдиришича, Путинни «Манас» халқаро аэропортида Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров кутиб олди.
Путиннинг ташрифи доирасида президент Садир Жапаров билан икки томонлама музокараларни ўтказиб, КХШТнинг Қантдаги Авиабазаси очилишининг 20 йиллик юбилейига қатнашиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, 13 октябрда Бишкекда МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
2023 йилнинг мартида Гаагадаги Халқаро жиноий сод Украинага қарши қарши ҳарбий жиноятлари учун Путинни қамоққа олиш бўйича ордер чиқарган. Бу агар Путин Рим статутини ратификация қилган давлатга борса, қўлга олиниши кераклигини билдиради.
Халқаро жиноий суднинг қонунийлигини Европа Иттифоқидаги давлатлар, Жанубий Африка, айрим Африка давлатлари, Афғонистонни қўшганда 123 давлат тан олган. Рим статутига АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Исроил, Туркия ва Эрон қўл қўйган эмас.
Қирғизситон Халқаро жиноий суднинг Рим статутига 1998 йилнинг 8 декабрида қўл қўйган, аммо ратификациядан ўтказган эмас.