МХДҚ грек-рим кураши федерациясининг вице-президентини жиноий гуруҳни молиялашда гумон қилиб қўлга олди

307

Грек-рим кураши федерациясининг вице-президенти Ахрор Иминов марҳум криминал Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялашда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 11 октябрда МХДҚ билдирди.

«У юкларни ташиш ва ва логистика бўйича бир қанча компанияларнинг фаолиятида қатнашиб, улардан уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг умумий кассасига “солиқ” деб аталган нарсани (тахминан фойданинг 30%ни) йиғишда иштирок этгани аниқланди», — дейишди махсус хизматдан.

Иминовга «Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ёки унда қатнашиш» моддаси билан иш қўзғалиб, Бишкек шаҳар милициясининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

9 октябрда «Мадина» бозорининг эгаси, собиқ депутат Турсунтай Салимов ҳам Колбаевнинг жиноий гуруҳини молиялашга ва бир неча оғир жиноятларда айбланиб қўлга олинган. Биринчи май туман суди уни 4 декабргача қамоққа олди.

4 октябрда қонундаги ўғри Камчи Колбаев МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Махсус хизматдан уни қўлга олишга уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқаси бор дейилган ариза асос бўлганини айтишган.

МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига, унинг ичида Колбаевнинг атрофидагиларга мурожаат қилиб, «агар кимдир бош кўтарадиган бўлса, қонун доирасида жазоланади» деб огоҳлантирган.