МХДҚ қўлга олиш вақтида йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг «Казбек кара» лақаби билан танилган фаол аъзоси Казбек Билаловни қўлга олди.
Маълумотга кўра, у «Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ёки унга қатнашиш» моддаси билан қўзғалган жиноий иши асосида 10 октябрда Бишкек ҳудудида қўлга тушди.
Махсус хизматдан Билалов олдин ҳам бир неча марта судланганини билдиришди. У Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Бунгача махсус хизмат Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг қирқдан ортиқ фаол аъзоси қўлга олинганини билдирган. Шунингдек, криминалнинг ноқонуний йўл билан олинган мулкини олдиндан умумий баҳоси 1 млрд АҚШ долларни ташкил қилишини, улар қамоққа олинганини айтишган.
4 октябрда қонундаги ўғри Камчи Колбаев МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Махсус хизматдан уни қўлга олишга уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқаси бор дейилган ариза асос бўлганини айтишган.
МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига, унинг ичида Колбаевнинг атрофидагиларга мурожаат қилиб, «агар кимдир бош кўтарадиган бўлса, қонун доирасида жазоланади» деб огоҳлантирган.