Боткен вилоятида 3 октябрдан 12 октябргача аёлларнинг соғлиғини текшириб, маслаҳат берувчи кўчма клиника ишлайди. Бу ҳақда 9 октябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.
Маълумотга кўра, мобил клиника таркибида онколог-маммолог, гинеколог, терапевт ва УТТ-мутахассисидан иборат тиббиёт ходимлари ишлайди. Клиника 13-21 октябргача Боткен туманининг узоқ қишлоқларига боради.
Тадбир аёллар ва ўсмир қизларга маслаҳат бериш, узоқ қишлоқлардаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш, гендер зўравонлик ва репродуктив саломатлик муаммоларини ҳал қилишда аҳолининг позитив ижтимоий ва гендер меъёрлари ҳақида маълумот олишни оширишни кўзлайди.
«Қўшимча тиббий текширув ёки мутахассисларнинг маслаҳатларини талаб қилган касалликлар аниқланган вақтда шифокорлар иқтисослаштирилган даволаш муассасаларига йўлланма беришади. Шунингдек, кўчма клиниканинг ишини натижаси бўйича хулосалар текшириш ва беморларни назорат қилиш учун жой-жойлардаги соғлиқни сақлаш ташкилотларининг етакчиларига берилади», — дейилади билдирувда.
Мазкур лойиҳа Буюк Британия ҳукумати ва Қирғизистондаги БМТнинг аҳолини жойлаштириш фонди (ЮНФПА) моддий ёрдами билан амалга оширилмоқда.
Мобил клиниканинг Лайлак туманидаги сафарлари графиги:
- 3 октябрдан 4 октябргача — Кулунду қишлоқ ҳукуматидаги Интернационал қишлоғи, «40 лет Киргизстана» ўрта мактаби;
- 5 октябрдан 6 октябрга чейин — Кулунду қишлоқ ҳукуматидаги Кулунду қишлоғи, Кулунду умумий шифокорлар амалий маркази;
- 9 октябрдан 10 октябргача — Ак-Суу қишлоқ ҳукуматидаги Ак-Суу қишлоғи, Ак-Суу ўрта мактаби;
- 11 октябрдан 12 октябргача — Катран қишлоқ ҳукуматидаги Катран қишлоғи Ата-Журт майдони.
Боткен туманидаги сафарларининг графиги:
- 13 октябрдан 14 октябргача — Ак-Татир қишлоқ ҳукуматидаги Ак-Татир қишлоғи, Ак-Татир ўрта мактаби;
- 16 октябрдан 17 октябргача — Ак-Сай қишлоқ ҳукуматидаги Кўк-Тош қишлоғи, Кўк-Тош ўрта мактаби;
- 18 октябрдан 19 октябргача — Суу-Баши қишлоқ ҳукуматидаги Боз-Адир қишлоғи, Боз-Адир гимназияси;
- 20 октябрдан 21 октябргача — Тўрт-Гул қишлоқ ҳукуматидаги Ак-Турпак қишлоғи, №12 оилавий шифокорлар гуруҳи.