6 октябрда қирғизистонлик спортчи Айсулуу Тинибекова Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатида япониялик спортчи Ноноки Озакига 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Энди Ноноки Озаки финалга чиқса, Тинибекова бронза учун куч синаша олади.
Жорий йилнинг апрелида Айсулуу Тинибекова Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғолиб бўлиб, бешинчи марта Осиё чемпиони бўлган.
Тинибекова — қирғиз кураши тарихидаги ягона жаҳоннинг уч карра, беш карра Осиё чемпиони. Токио олимпиадасининг кумуш медали соҳибаси.
Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида миллий терма жамоа жами беш медални қўлга киритди, жумладан, Эрлан Шеров, Акжол Махмудов ва Жоламан Шаршенбеков олтин медаль олса, Раззак Бейшекеев ҳамда Сардана Трофимова бронза медалнинг соҳиби бўлишди. Полвонлар эса умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.
23 сентябрда бошланган 19-ёзги Осиё ўйинлари 8 октябрда якунланади. Унга 45 давлатдан келган 12 минг 500га яқин спортчи иштирок этиб, спортнинг 40 тури бўйича куч синашмоқда.