Ўшда 39 ёшдаги киши лифтга қисилиб вафот этди

199

Ўш шаҳридаги Курманжан Датка кўчасида жойлашган 12 қаватли уйнинг лифти аварияга учради ва 39 ёшли киши вафот этди. Маълумотни 5 октябрда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.

4 октябрь куни мазкур манзилдаги янги солинган қўп қаватли уйнинг лифти қулаган ва ичида бир киши қолиб кетгани ҳақида шаҳар милициясига хабар келиб тушган. Тезкор тергов гуруҳи воқеа бўлган ерга бориб эркак кишининг жасадини топишган.

Ижтимоий тармоқда воқеанинг видеоси тарқалди. Унда лифтнинг ичидаги воқеанинг гувоҳи техник ходимнинг лифтга қисилиб қолган жасадини билиб қолган. Гувоҳнинг айтишича, ходим олтинчи қаватда турган лифтни таъмирлаётиб, лифт ишлаб кетганлиги сабабли қисилиб ер тўлага қулаб тушган.

Марҳум Қорасув туманининг Қизил-Қишлоқ қишлоғининг 39 ёшли турғуни экани аниқланди. У икки ойдан бери мазкур кўп қаватли уйнинг лифтини таъмирлаб ишлаб юрган. Унинг ортида уч нафар фарзанди қолди.

Тегишли экспертизалар тайинланиб, видео-кузатув камераларидан видеоёзувлар олинди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.