Ҳисоб палатаси: Иссиққўлни ривожлантириш фондида 665 млн сомлик молиявий қонунбузарликлар аниқланди

240

Ҳисоб палатаси Иссиқкўлни ривожлантириш фондининг бошқариш бўйича дирекциясида 665,8 млн сомга яқин моддий қонунбузарлик аниқланганини билдирди.

Муассаса Ҳисоб палатасининг Иссиқкўл ва Норин вилоятлари бўйича ҳудудий бўлимлари томонидан Дирекциянинг 2019-2022 йиллар оралиғидаги бюджетининг бажарилишини ва ишига хослик аудити ўтказилганини билдирди.

Аудит аниқлаган қонунбузарликлар:

  • Бюджетларни бажаришдаги қонунбузарликлар ва камчиликлар — 310,9 млн сом;
  • мулкдан фойдаланишдаги қонунбузарликлар ва камчиликлар — 163,4 млн сом;
  • ҳисоб ва ҳисобот тартибини бузиш — 163,5 млн сом;
  • давлат харидлари борасидаги қонунни бузишлар — 279,1 млн сом.

Аудит давомида қайтарилиши керак бўлган 249 млн сомдан 152,5 млн сом қайтарилган. Умумийси 17 бошқа процедуриал бузишлар аниқланган.

Ҳисоб палатаси билдиришича, аудитнинг натижаси билан ҳисоб ва таклифлар президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакилининг аппаратига юборилган. Шунингдек, моддий қонунбузарликларни бартараф қилиш учун кўрсатма ва таклиф ривожлантириш фондининг ўзига юборилган.

Бундан ташқари, ҳуқуқий баҳо бериш учун аудитнинг ҳисоботи МХДҚнинг Иссиқкўл вилояти бўйича бошқармасига юборилди.

Иссиқкўл ривожлантириш фонди Ҳисоб палата ўтказган аудитнинг натижаси бўйича изоҳ бермади.

2023 йили мартда бош прокуратура Иссиқкўл ривожлантириш фондининг бошқариш бўйича дирекциясининг собиқ раҳбари қўлга олинганини билдирган. Назорат органининг маълумоти бўйича, у 2017 йили Иссиқкўл туманидаги Ананьев қишлоғидаги футбол майдончаси қурилишига давлатдан ажратилган маблағни қурилиш компаниясининг ҳисобига ноқонуний ўтказиб бериш иши бўйича қўлга олинган.

Иссиқкўл ривожлантириш фонди 1997 йили тузилган. Ҳукумат билан бўлган келишув бўйича, Қумтор конини ишлатган «Кумтор Голд Компани» ЁҲЖ ҳар бир ўтган ойда олинган улгуржи даромаднинг 1%ни ой сайин фондга АҚШ долларида ўтказади. 1998 йилдан бошлаб «Кумтор» Фонднинг ҳисобига 7 млрд сом ўтказгани майда айтилган.

Фонд Иссиқкўл вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бюджетдан ташқари молиялаш билан шуғулланади.