2 октябрда Туркияда 2016 йилдан бери турк эридан зўравонлик кўрган қирғизистонлик аёлнинг синглиси президенга мурожаат қилди. У турмага тушиб қолган опасининг муаммосини ҳал қилиб беришни сўради.
Унинг опаси 2015 йили турк фуқаросига турмушга чиқиб, 2016 йили фарзандли бўлган. Турмуш ўртоғи шундан бери аёлга жисмоний, руҳий томондан босим ўтказгани учун 2022 йили ажрашган.
У одам кейин ҳам «аёлини тинч қўймай қўрқитганда» опаси билан синглиси унинг ёнига, Туркияга борган. Аммо турк фуқароси унга тинчлик бермаган.
«Ажрашгандан кейин эри боласини бир ҳафтада бир марта олиб кетишга ҳақли бўлар экан. Аммо болани қийналган ҳолда олиб келиб берган. Боланинг қорни, кўзи шишиб, қўллари яра бўлиб, танасида игнанинг излари аниқланган. Уни касалхонага олиб борганда “биз соғлом болани қарамаймиз” деб текширишдан бош тортишган», — деб тушунтирди у.
Жабрланувчининг синглиси, улар Қирғизистон элчилигига мурожаат қилишганда, «етарли жавоб олишмаганини» таъкидлади.
Унинг айтишича, турк полицияси эса «қонун бўйича одам боласини кўришга ҳақли эканини, агар тўсқинлик бўлса аёлни қамашини» айтишган.
«23 сентябрда собиқ эри опамни уйига олиб келиб қўрқита бошлаган. У опамнинг ўзига, боласига қўл кўтаришгача борди. Ҳозирда опам руҳий томондан соғ эмас деган ташхис билан, ўзига ва боласига зарар етказди деган айб билан турмади ўтиради», — деди у.
Ташқи ишлар вазирлиги нима дейди?
Ташқи ишлар вазирлиги қирғизистонлик аёл шу йилнинг 21 сентябрида Туркиядаги бош консулликка мурожаат қилганини 2 сентябрда тасдиқлади.
Маълумотга кўра, консуллик аёлнинг муаммосини ҳал қилиш учун адвокат билан учраштириб, боласи билан Қирғизистонга қайтиб келиши учун керакли маслаҳатни берган.
Бироқ Туркияда собиқ эридан алимент тўлатиш масаласи қаралаётганини, аёл суд жараёни тугагунча шу давлатда қолишни кўзлаган.
«Аёлга ёрдам бериш учун бош консуллик оиладаги зўравонликдан жабрланган аёлларни қўллаш фонди билан зарур ёрдамни беришга келишишган. Бироқ у номаълум сабаблар билан ёрдам олиш учун мазкур фондга мурожаат қилмаган», — деб билдиришди вазирликдан.
ТИВдан Қирғизистоннинг Анталиядаги бош консуллиги аёлга ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича иш олиб бориб, муаммони назоратга олганини таъкидлашди.
Қирғизистон фуқаролари Туркияга кўпроқ ишлагани боришади. Фуқароларни чет давлатларида ишга жойлаш марказининг ўтган йилги маълумоти бўйича, Туркияда 20 мингга яқин қирғизистонлик меҳнат миграциясида. Чет ўлкада ишлаётган қирғизистонликларнинг умумий сони 1 миллион 118 мингни ташкил қилади.
Муаллиф: Айдана Айбек қизи