Ўш шаҳрида турғундан 400 минг сом пул талаб қилишда гумонланган бир милиция ходими қўлга олинди, учтаси эса қидирилмоқда. Бу ҳақда 29 сентябрда МХДҚдан билдиришди.
Маълумотга кўра, Ўш шаҳар ИИБнинг тўртта тезкор ходими— милициянинг икки капитани ва икки майори, зўрлаш факти бўйича жиноий иш қўзғаймиз, деб қўрқитиб, шаҳар турғунидан пул талаб қилишган.
Жорий йили 25 сентябрда тезкор суриштирув ишлари натижасида, воситачи 100 минг сом олаётган жойидан қўлга олинган, кейинроқ милициянинг бир майори қўлга тушган. Айни пайтда у МХДҚнинг тергов қамоғига икки ойлик муддатга қамоққа олинди.
«Бу жиноятга алоқаси бор юқорида номланган яна уч ходим ҳозирда терговдан яшириниб юрганлиги учун, 28 сентябрда суднинг қарори билан уларга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги бош ҳимоя чораси танланиб, улар қидирувга берилди», — деб айтилади билдирувда.
Махсус хизмат, қидирувдаги ҳуқуқ-тартибот органларининг ходимларидан жабрланган ва уларнинг юрган жойи ҳақида бирор бир маълумотга эга фуқароларни, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишини сўрайди: 0(3222) 7-32- 32; 4-86-14.