Ўш вилоятида хизмат сафарида юрган ҳақиқатчи Жамиля Жаманбаева шаҳардаги №5 тергов қамоғининг ҳолати билан танишгандан кейин Вазирлар Маҳкамасини муассасани шаҳар четига кўчириш ишларини тезлаштиришга чақирадиган бўлди. Бу ҳақда 29 сентябрда Ҳақиқатчи институтининг матбуот хизмати билдирди.
«Барча камералар зах ҳидланади. 5-тергов қамоғининг биноси жуда эскирган. У 1890 йиллари қурилиб, Алимбек датқанинг ўғли Камчибек қамалган» — дейилади билдирувда.
Ҳақиқатчи камераларни танлаб кўриб чиқаётганда уларнинг бирида 4 одамга ҳисобланган камерада 8 киши сақланаётгани маълум бўлди.
«5-қамоқда сақланаётганларнинг ушлаш шароити тегишли талабларга жавоб бермайди. Бу инсон ҳуқуқларини бузиш бўлиб ҳисобланади. Мен 5-тергов қамоғининг шаҳар четига қуриладиган янги биносини қурилиш бўйича ишни тезлаштиришни таклиф қиламан» — деди Жаманбаева.
Маълумот учун, Ўшдаги №5 тергов қамоғи 500 кишига мослаштирилган. Ҳозир унда 367 киши бор. Ҳақиқатчига қамоқдагилар сақлаш шартидан норози эмасликларини айтиб, судда ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам сўрашди.