Ўш вилоят ИИБнинг уч ходими қўлга олинганини 27 сентябрда МХДҚ билдирди.
Билдирувга кўра, 2021 йили Ўш шаҳрида милиция ходимлари учун 220 хонадонли уй қурилиб, ходимлар навбатга туриб уй олишган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига уйларни ноқонуний тақсимлаш ҳақида шикоятлар келган.
Шу сабаб Ўш вилоят милициясининг ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғалиб, кейинчалик «уларнинг ҳаракатларида жиноят аломати йўқ бўлгани учун» иш қисқарган.
Бироқ бу иш Бош прокуратура томонидан қайта қўзғалиб, Жалолобод вилояти бўйича бош бошқармасига ўтказиб берилган.
Тергов давомида 2021 йили Ўш вилоят ИИБнинг Транспорт бўйича ички ишлар бўлимининг етакчиси ва унинг ўринбосари лавозим ваколатидан фойдаланиб, биринчи навбатда турган ходимларни бошқа ҳудудларга атайлаб ўтказишгани аниқланган.
Шунингдек, Турар-жой ва турмуш комиссиясининг аъзолари билан олдиндан тил бириктириб, ноқонуний пул олиш билан навбатга турмаган одамларни рўйхатнинг бошига киритишган.
Шу йилнинг 25 сентябрида тергов томонидан йиғилган далиллар асосида Ўш вилоят милициясининг Транспорт бўйича ички ишлар бўлими етакчиси, унинг ўринбосари ва бир ходим қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Муаллиф: Назайиым Тилевалдиева