Суд ЭлТРнинг «ПолитКлиника»га қарши даъвосини қисман қаноатлантирди

236

26 сентябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди ЭлТР давлат телеканалининг «ПолитКлиника» нашрига қарши даъвосини қисман қаноатлантирди.

«Политклиника»нинг билдиришича, суд нашрни журналист Тинистан Асипбекнинг «Детектор» дастурида «ЭлТРнинг Садир Жапаров даврида энергетика тармоғига бир сом ҳам қарз олмаган деган маълумоти — ёлғон» деган видео материалда айтилган сўзларини рад этишни топширди.

Суднинг қарори бўйича, «ПолитКлиника» қуйидаги сўзларни инкор қилиши керак: «ЭлТР телеканалининг навбатдаги ёлғонини ва манипуляциясини айтиб бераман”, “2020 йилнинг октябрь ойидан бошлаб ўлканинг энергетика тармоғига сиртдан насиялар олинган. Журналистларнинг С.Жапаров даврида энергетика тармоғига бир сом ҳам қарз олинган эмас деб маълумот тарқатгани ёлғон эканини исботлаб турибди”, “Бошқача айтганда, ЭлТР телеканалининг журналистлари С.Жапаров вақтида энергетика тармоғига бир сом ҳам қарз олинмаган деган маълумот ёлғон ва манипуляция бўлиб ҳисобланади”».

Суд ЭлТРнинг «ПолитКлиникага» қарши бошқа даъволарини қаноатлантирмади. Инкор қилишдан ташқари давлат телеканали маънавий зарар қатори «ПолитКлиника»дан умумий 10 млн сом, таҳририятнинг ўзидан 7 млн сом ва видеоматериалнинг бошловчиси, журналист Тинистан Асипбекдан 3 млн сом талаб қилган.

«ПолитКлиника»нинг юристлари айтишича, уларга суднинг қарори беш иш куни ичида қўлга тегади. Улар қарор келса уни таҳлил қилиб, апелляция аризасини тайёрлаш масаласи муҳокама қилишларини билдиришди.

Ҳозирча ЭлТР Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори бўйича изоҳ бермади.

ЭлТР давлат телеканали «ПолитКлиника»ни 2023 йилнинг феврали охирида судга берган. Нашрни судга беришга «ПолитКлиника»нинг видео материали сабаб бўлган. Видео материалда журналистлар ЭлТРнинг «Садир Жапаров президент бўлганда энергетика тармоғига насия олмаган» деган сюжетини таҳлил қилиб, бу маълумот ҳақиқатга мос келмаслигини аниқлашган.

Мустақил нашрнинг журналистлари давлат каналининг сюжетида айтилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди дейишган.

ЭлТР «ПолитКлиника» ўз материали билан «компаниянинг ва унинг ходимларининг обрўсига путур етказган» деб ҳисоблайди. Давлат телеканали «ПолитКлиникадан» видеоматериални ўчириб, инкор қилишни талаб қилган.