Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Канат Сагимбаев МХДҚга суҳбатга бориб келганини айтди

214

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси Канат Сагимбаев МХДҚга профилактик суҳбатга бориб келганини билдирди.

Бу ҳақда 23 сентябрда фейсбук саҳифасига ёзди. Бироқ Сагимбаев нима масала бўйича суҳбат бўлганини очиқламаган.

Бунгача КСДП партияси бошчисининг ўринбосари Кундуз Жолдубаев Сагимбаевни икки тезкор ходим МХДҚга «ўзгача муҳим иш бўйича» олиб кетганини ёзган.

У Сагимбаев сўроққа ёки суҳбатга ҳеч қандай чақирув олмаганини билдирган.

Сагимбаев 2019 йилнинг август ойида Қўйтош қишлоғида Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операциясидаги тартибсизликда айлаб келинади.

Шунингдек, унга 2020 йилдаги октябрь воқеаси бўйича айб қўйилиб, Биринчи май туман суди 2022 йили жиноят белгилари йўқ деган асос билан оқлаган.