Чуй: Собиқ эри томонидан шафқатсизларча пичоқланган аёлнинг аҳволи оғир

232

Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманига қарашли Селекция қишлоғида собиқ эри шафқатсизларча пичоқлаган аёлнинг аҳволи ўртача оғир. Бу ҳақда 21 сентябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, жабрланувчи 21 сентябрь эрталаб Сўқулуқдаги умумий шифокорлик амалий марказидан Миллий госпиталга ётқизилди. Ҳозирда бемор жонлантириш бўлимидан юз жарроҳлиги бўлимига ўтказилиб, тиббиёт ходимларининг назоратида.

Гумондор. Сурат вилоят ИИБ

Kaktus.media нашри куч стуруктураларига таяниб, жабрланувчи аёл бунгача собиқ эридан шикоят қилиб уч марта милицияга мурожаат қилганини билдирди.

Маълумотда аёл 2022 йилнинг август ойи охирида 38 ёшли собиқ эри томонидан зўрланганини айтган. Гумондор воқеа Сўқулуқ туманига қарашли Кун-Туу қишлоғидаги дўконларнинг бири яқинида бўлгани маълум қилинган.

Унда «Зўрлаш» моддаси асосида иш қўзғалиб, қўлга олинган гумондор тергов қамоғига киритилган. Жиноят иши судга оширилгандан кейин жабрланувчи томон аризасини қайтариб олган.

Бир неча ойдан кейин жабрланувчи яна собиқ эрини «зўрлаш ва талончиликда» айблаб милицияга мурожаат қилган. Бунда аёл судда аризасини қайтариб олгани айтилди.

Жорий йилнинг 31 январида аёл Селекция қишлоғидаги уйида «жинсий тажовузга» учраб, гумондор яна тергов қамоғига киритилган. Кейинчалик Сўқулуқ туман суди гумондорга нисбатан пробация қўллаш бўйича ҳукм чиқарган. Аммо айбланувчи ҳукмдан норози бўлиб, Чуй вилоят судига мурожаат қилган.

Пробация департаменти 21 сентябрда гумондор уларнинг мижози эмаслигини ва унга нисбатан пробация назорати қўлланилмаганини маълум қилди.

20 сентябрда Сўқулуқ туманига қарашли Селекция қишлоғида яшаган аёлнинг соғлигига оғир зарар етказишда гумонланиб, унинг 38 ёшли собиқ эри қўлга олинган. Мазкур факт бўйича «Оғир тан жароҳати етказиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалган.

Бир неча оммавий ахборот воситалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбааларига таяниб, гумондор аёлини тонг отгунча қийнаганини ёзишган.

Қирғизистондаги фемицид

Қирғизистонда аёллар эрининг, бирга яшаган одами, собиқ эри ва таниш эркакларнинг қўлида вафот этган воқеалар ҳар йили ўнлаб содир бўлмоқда. Халқаро тажрибада бу фемицид деб аталади.

Бу ишга эркаклар аёлларни ёмон кўрганда, гендер таъқибнинг натижасида ва/ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб кўз юмган вақтларда боришади.

Фемицид эркак аёлдан юқори туради деган ғоядан келиб чиқади, масалан аёл кишини ўз мулки сифатида кўриши сабаб пайдо бўлади. Кўпроқ фемицид стереотип бўлиб қолган гендер ролларга бўйсундиришга мажбурлаш — эркак қандай деса аёл ўзини шундай олиб юриши керак, шундай кийиниши керак дегандан келиб чиқади.

Фемициднинг асосий критерийларига аёллар иккинчи сортдагилар деган ғоянинг, рашк, маданий қоидалар («аёл қилиши-қилмаслиги керак»), жинсий муносабатдан ва оила қуришдан бош тортиш, олиб қочиш асосида, эркак киши билан бирор бир муносабатни тўхтатиш вақтида ва бошқа шундай сабабли ўлдиришлар киради.